25 December 2010
01:25 -
Истанбулда уч президент ва бош вазир бир автомобилда жомега кетди
Кеча Истанбулда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитидан кейин ҳам баъзи мамлакат раҳбарларининг учрашувлари давом этди. Масалан, бугун Истанбулдаги яна ўша Чироғон саройида Туркия-Покистон-Афғонистон учлик саммити ўтказилди. Йиғилишга уч мамлакат президентлари Абдуллоҳ Гул, Асиф Али Зардрий ва Ҳамид Карзай билан бир қаторда Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон қатнашди.
Учрашувнинг тафсилотлари билан унчалик қизиқмаган турк матбуоти бу тўрт лидернинг Дўлмабоғчадаги жомега жума номози қилиш учун бир автомобилда - Абдуллоҳ Гулнинг расмий автомобилида кетишгани, автомобилни Ражаб Эрдўғон бошқарганини расмлар билан хабар қилди. Ражаб Эрдўғоннинг ёнида Абдуллоҳ Гул, орқа ўриндиқда Асиф Али Зардрий ва Ҳамид Карзай ўтиришган.
Номоздан кейин Покистон ва Афғонистон президентларини Чироғон саройига олиб келган автомобилни Абдуллоҳ Гулнинг ўзи бошқарибди, Ражаб Эрдўғон президентлар билан жомеда хайрлашибди.