24 December 2010
03:46 -
Маҳаллий веб нашрларда прогресс: пойтахт йўллари танқид остида
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг “Сон бор, салмоқ йўқ” номли релизида мамлакатимиздаги 11 мингдан ортиқ веб нашрларда танқидий материалларни топиб бўлмаслигини айтиб, сўз эркинлигига шубҳа қилганди. Маҳаллий интернетчилар бу иддаонинг ғирт бўҳтон эканлигини исботлаш мақсадида Газета.uz интернет нашрида танқидий мақола чоп қилди. Мақолада таъкиланишича, пойтахтнинг Паркент ва Ҳабиб Абдуллаев кўчалари кесишган чорраҳада чуқурча пайдо бўлган ва бу ҳол йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимларини ташвишлантирмаяпти.
Бир неча ғиштча (брусчатка) кўчиб, машиналарнинг эркин ҳаракатланишига халал бераётган бу ҳолат икки ойдан бери давом этмоқда. Айрим автомобиллар чуқурчага тушиб, айримлари уни айланиб ўтаётган бу ҳодисага бепарволик интернетчиларимизни ташвишга солибди.