24 December 2010
01:40 - Истанбулда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити бўлиб ўтди
Бугун Истанбулнинг тарихий “Чироғон” меҳмонхонасида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги саммити бўлиб ўтди. Ташкилотга кирадиган 10 давлатнинг иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳақида ўта умумий баёнот қабул қилингани ва саммит баҳонасида бир қатор икки тарафлама учрашувлар бўлиб ўтганини ҳисобга олмаса, нималиги номаълум бўлган саммит бекорга вақт ўтказиш билан тугалланди.

Расмий хабарлардан маълум бўлишича, йиғилишда Туркия, Эрон, Афғонистон, Озорбайжон, Покистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари, Қозоғистон Бош вазири, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг номи айтилмаган юксак даражали вакиллари қатнашган. Ташкилотда раислик Эрондан Туркия ўтган.

Йиғилишда кузатувчи-меҳмон сифатида Ироқ президенти Талабони қатнашди.

Иқтисод, Тарих, маданият ва адабиёт, Илм ва технология, Таълим соҳаларида йиллик мукофотлар топширилди. Совриндорлар ичида биронта ўзбек йўқ.