23 December 2010
06:23 -
АҚШ Сенати Россия билан тузилган шартномани тасдиқлади
Маълумки, АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведев жорийдаги йилнинг 8 апрелида Прагада “Стратегик Ҳужум Қуролларини Чеклаш Шартномаси” деб номланган ҳужжатни имзолашганди.
Бугун АҚШ Конгрессининг юқори палатаси – Сенат - бу Шартномани тасдиқлади, яъни ратификация қилди.
Путиннинг қўлида бўлган Россия демократия томон ҳеч қандай қадам қилмаслиги аниқлашган сари, бу ҳужжатнинг келажаги мавҳум бўлиб қолаётган эди. Чунки, АҚШ парламентининг кўпчилик аъзолари қоғозда қолиб кетиши мумкин бўлган бу Шартномага ўта салбий қарашар ва Шартномани ратификация қилиш баҳонасида Россиядан демократия томон юриш масаласида қандайдир гарантиялар олишга ҳаракат қилишар эди.
Аммо, Россия тарафи бундай иддаоларни аввалданоқ рад этди ва Шарномани ратификация қилиш АҚШ тарафидан орқага сурилса, Россия ундан воз кечиши мумкинлиги ҳақида сигналлар беришди.
Бундай шароитда АҚШ энг тўғри йўлни танлади ва ортиқча бахсларсиз Шартномани ратификация қилди. Россия парламентида бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Путиннинг бир оғиз буйруғи билан Россияниннг Давлат Думаси, керак бўлса, эртагаёқ, Шартномани тасдиқлайди.
Ҳозирги босқичда АҚШнинг асосий мақсади - турли йўллар билан Россияни икки томонлама шартномалар орқали бўлса ҳам, жаҳон структураларига боғлаш ва шу йўл билан унга таъсир ўтказиш механизмларини яратиш бўлиб қолмоқда.
Табиий, руслар бундай айёрликни англашмоқда, аммо, Шартноманинг АҚШ тарафидан ратификация қилиниши, уларнинг манёвр қилиш имкониятларини қисқартириб қўяётгани ҳам шубҳасиздир.