21 December 2010
03:29 - Украинанинг “зарғалдоқчи маликаси” гувоҳдан айбланувчига айлантирилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Украинанинг жориядаги ҳокимияти собиқ Бош вазир, зарғалдоқ инқилобининг лидерларидан бири Юлия Тимошенкони жиноий жавобгарликка тортиш учун астойдилар ҳаракатлар қилмоқда. Уни бир жиноий иш доирасида гувоҳ сифатида Бош пркуратурада сўроқ ҳам қилишган ва ҳеч қаерга кетмаслиги ҳақида тилхат олишганди.

Украина ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун мамлакат Бош прокуратураси Юлия Тимошенкога ўз шахсий манфаатларидан келиб чиқиб, парник газларини атмосферага чиқариб юбориш учун Украинага берилган квоталарни сотиш эвазига олинган пулнинг маълум бир қисмини Давлат бюджетининг ҳаражатларини қоплаш, хусусан, нафақаларни тўлашга ишлатиб юбориш айби қўйилган.

Энди у жиноий ишда гувоҳ эмас, айбланувчидир.

Хуллас, зарғалдоқчилар ўз айблари билан бирлашолмасдан, йил бошида ўтказилган президентлик сайловларида мағлубиятга учрашди ва янги ҳокимиятнинг босими остида қолишди.