17 December 2010
18:44 - Хатирчи туманида ғишт заводи ишга тушгани 21 асрнинг хабарими?
Давлатимизнинг расмий ахборот агентлиги бўлган ЎзАнинг сўнги кунларда тарқатган бир тийинга қиммат хабарларидан бири – Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги Ибн Синао фермер хўжалигида ғишт заводининг ишга туширилиши бўлибди. 65 ишчи ўрни бўлган бу завод келажакда 20 миллион донагача пишиқ ғишт ишлаб чиқариши мумкин экан. Ўшанда ишчиларнинг сони 165 га чиқади.

Ха, бу хабар ҳам хабар, ҳатто хушхабар. Аммо, Ўзбекистонда, Марказий Осиёда ва дунёда бўлаётган муҳим воқеаларни ёритмаёдиган, Остонада ЕХҲТнинг саммитини бўлганини ҳам тилга олмаган ЎзА агентлиги пишиқ ғишт заводи очилишини хабар қилиши мамлакатимизда хабарчилик қандай ибтидоий даражада эканлигини кўрсатади. Наҳотки ўзбек хабарчилари нанатехнологиялар даври бўлмиш 21 асрда хом ғиштни пишитидиган қишлоқ корхонасини Ўзбкистон учун оламшумул воқеа сифатида кўрсатиш кулгили ва ачинарли эканлигини тушунишмайди?

Дарвоқе, Бухоро амири биринчи марта Санкт-Петербургга бориб, ўз хонлиги дунёдан қанчалик орқада қолиб кетганини кўргач, биз ҳам кўп қаватли уйлар ва бинолар қуришимиз керак дея 19 асрнинг охирларида ғишт заводи очса, Улуғ Петр биринчи рус кемасини ўзи қўлига арра ва болталар олиб ўзи қурганидан ўрнак олиб, бундай заводнинг қурилишида ишласа эди, мана бу воқеа - сенсацион хабар бўларди. Ўша замон учун, табиий.

Бугун Ислом Карим раҳнамолигида бундай ғишт пишитадиган корхонанинг очилишини давлатнинг расмий ахборот агентлиги тарафидан хабар қилиниши, юқорида айтилганидек, кулгили, ўзбек халқнинг тақдири ва келажаги нуқтаи назаридан ачинарлидир.