09 December 2010
02:03 - Кейинги йил Ўзбекистонда “Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили” деб аталади
Бугун нишонланаётган Конституция байрами муносабати билан кеча Ўзбекистон Форумлар саройида анъанавий нутқ ирод қилган мамлакат Президенти Ислом Карим 2011 йилни “Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили” деб аталашини эълон қилди. Анъанавий қарсакбозлик ва олқишлар остида қолган давлат раҳбари бутун бир давлат сиёсатининг аҳоли турмуш фаровонлигига қаратилгани, шу пайтга қадар эришилган бемисл ютуқлар ўз-ўзидан бўлмаганини эътироф этди. Унинг таъкидича, келгуси йили ҳар йилгидан фаровон ва тинч бўлади, бунга ўзининг оқилона сиёсати ва узоқни кўра билиши кафолатдир.