09 December 2010
03:21 - Ислом Карим Москвага бориб, Ҳиллари Клинтон билан учрашуви ҳақида ҳисобот беради
Расмий ЎзА агентлигининг бугун тарқатилган уч қаторлик қисқа ва ягона хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Карим 10 декабрда Москвада бўладиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг сессияси ва МДҲ Давлат Раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этар эмиш.

Кўринишидан оддий бир воқеа ҳақида олдиндан хабар берилмоқда. Аслида, ундай эмас. Чунки, Ислом Каримнинг Москвага боришининг асл сабаби айтилмаяпти. Маълумки, Ҳиллари Клинтон Тошкентга келишидан бир неча кун аввал Ислом Карим Россия президенти Дмитрий Медведев билан телефон орқали гаплашди ва учрашув бўйича кўрсатмалар олди. Тахмин қилиш қийин эмаски, энди у ўз шефлари олдида ҳисобот беришга кетмоқда.