04 December 2010
04:36 -
Зангиотадаги аёллар колониясида карантин эълон қилинди
Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудида жойлашган Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/7-муассасада карантин эълон қилинган. Муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳбусалар ўз яқинларига кўрсатилмаяпти. Колония махсус қисми вакилининг таъкидича, карантин 6 декабрь, душанба кунигача давом этади. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши муносабати билан грипп сингари юқумли касалликларнинг тарқалиш хавфи мавжуд, шу боисдан карантин эълон қилинган.