04 December 2010
02:20 - HRW вакили Стивен Свердлов Ўзбекистонда бир ойга аккредитация олган
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотининг мамлакатимиздаги янги вакили Стивен Свердлов шу йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан бир ойлик муддатга аккредитациядан ўтказилган. Бу ҳақдаги хабарлар ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари орасида деярли тарқалиб бўлди, бироқ оммавий ахборот воситаларига чиқмаётган маълумот ортида не сир бор, буниси номаълум. Тугашига атиги бир неча кун қолган бу муддат узайтириладими ёки Стивнинг бошига ҳам аввалги ҳамкасбларининг куни тушадими, бу ҳам номаълум.