02 December 2010
04:40 - Доллар кучайди, АҚШда фонд бозори юқорига сакради
Фонд бозорларини ўрганиш билан шуғулланадиган Bloomberg ширкатининг АҚШ доллари кучайгани, тўғрироғи, ноябрь ойида доллар энг кўп даромад келтирадиган инвестицион актив бўлгани ва акция, облигация ҳамда табиий ҳомашёлардан олдинга чиққани ҳақидаги хабари “Ҳаракат” сайтида ҳам эълон қилинган эди.

Кутилмаган бу янгилик АҚШнинг фонд бозорларида кутилгандек акс садо берди. Кечагина абсолют миқдори 11006,02 бўлган Dow Jones индекси шу соатларгача сал кам 257,51 га ортиб, 11,263.53 га тенг бўлди. Яъни ўсиш 2.34% бўлди.

Бугунги ўзгариш АҚШ иқтисодидаги ўсишни, иқтисодий кризисдан чиқишни тезаштириши муқаррар. Бундан жаҳон ичтисоди ҳам фойда кўради.