02 December 2010
02:37 - Ҳиллари Клинтон Ислом Карим билан инсон ҳуқуқлари масаласини ҳам сўзлашмоқчи
Қозоғистон пойтахтида ўтаётган ЕХҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун маҳаллий талабалар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан бирров учрашди. Шу ерда ўзининг Тошкент сафари ҳақида ҳам гапирган Клинтон хоним, Ўзбекистонда бўлган чоғида инсон ҳуқуқлари вазиятини “энг юқори доирада” муҳокама қилишини таъкидлади. Давлат котиби тилга олаётган “энг юқори даража”нинг ким экани маълум, демак, у президент Ислом Карим билан яккама-якка мулоқотларда мазкур масалани кўтармоқчи.

Инсон ҳуқуқлари масаласини устивор мавзу сифатида танланган Клинтоннинг ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашиши ҳақида ҳанузгача бирор маълумот йўқ.