30 November 2010
02:33 - Тарғиботчи диндорлар “фош этилди”
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Москва-Самарқанд авиарейсида хориждан келган фуқаро Б. Жўраевдан турли форматдаги диний маърузалар, фильмлар тортиб олинган. Тошкент вилоятининг Навоий божхона комплекси хизматчилари эса фуқаро В. Павлов ёнини титкилаб, 7 дона диний адабиётни мусодара қилибди. Божхоначилар томонидан тўхтатилган фуқаро И. Батиршиннинг юк халтасидаги 9 номдаги китоблари орасида миссионерлик руҳияти сезилувчи асарлар аниқланибди. Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирувлар олиб борилмоқда.

Ўзга давлатларда нормал диний адабиётлар ҳисобланувчи мазкур “ўлжалар” юртимиз осойишталигига раҳна солувчи, халқимиз онгини заҳарловчи ёт ғояларга йўғрилган, дейилади божхоначилар хабарида.