30 November 2010
01:27 -
Навбатдаги масхарабозлик: янги партия тузилмоқда
Узньюс интерент нашри хабарига кўра, шанба, яъни 27 октябрь куни Тошкент вилоятининг манзили кўрсатилмаган бир қисмида “Халқ манфаатлари” социал-демократик партияси Ташаббус гуруҳининг мажлиси ўтказилган. Анжуманда янги сиёсий ҳаракат орзумандлари бўлган 50 дан ортиқ киши иштирок этган. Партия тузиш ташаббускори бўлган собиқ адвокат, “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг Тошкент шаҳридан сайланган аъзоси Руҳиддин Комилов ҳамда очиқча масхарабоз, айни замонда, ҳуқуқ ҳимоячиси Абдилло Тожибой ўғли фикрига кўра, мазкур партия мамлакат ҳукуматининг қўғирчоқ партияларига муқобил бўлиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентлигига ҳам номзодини қўйганлигини иддао қиладиган Абдулло Тожибо ўғли ҳуқуқ соҳасида шундай саводсизки, сайтимздаги хабарларада ҳам билдирилгандек, БМТнинг қочоқлар билан ишловчи Бош комиссарлиги унга бошқа мамлакатга чиқиб кетишда ёрдам беришдан бош тортгач, бу комиссарликнинг бошлиғи устидан жионоий иш очишни талаб қилиб, Римдаги Халқаро Трибуналга мурожаат қилганди. Ваҳоланки, бу Трибунал одамзодга қарши қилинган қатлиом каби жиноятлар билан шуғулланади.
Партияниннг тузилиши ҳақида гапирган бирликчи-адвокат эса халқнинг кўмаги ва қўллаб-қувватлашидан умид қилаётганини яширмабди. Ҳозирча аниқ Устави ва ҳаракат дастурига эга бўлмаган янги партия тарафдорлари яқин орада рўйхатдан ўтиш учун 50 минг нафардан ортиқ имзо йиғишларига ишонишар экан.
Янги партия ишқибозларининг ҳаракати – янглишиб бирликчи ҳам кириб қолган навбатдаги масхарабозлик эканлигини олдиндан айтиш мумкин. Бу хабарнинг “Узньюс”да чиқиши ҳам фикримизни тасдиқлайди.