26 November 2010
18:50 - Россиядан пул жўнатиш бўйича ўзбеклар дунёда биринчи – сўнгги кварталда $885 миллион
Русларнинг Марказий Банкаси ўз сайти орқали тарқатган маълумотга кўра, шу йилнинг учинчи кварталида Россиядан Ўзбекистонга банклардан ташқари йўллар билан $885 миллион пул жўнатилган.

Солиштириш учун қуйидаги рақамларни келтириш фойдали. Масалан, шу даврда Хитой ва Гуржистонга 156 миллион доллардан, Тожикистонга 753 миллион доллар пул жўнатилган.

Тожикистоннинг аҳолиси Ўзбекистондан 5 баравар оз эканлигини ҳисобга олсак, у мамлакатга жўнатилаётган пулнинг миқдори қанчалик катта эканлигини тушуниш мумкин.

Солиштириш учун яъна баъзи рақамлар: 2006 йилнинг учинчи кварталида Россиядан Ўзбекистонга $355 миллион юборилган эди. Рус миллардери Роман Абрамович шу кунларда шахсан ўзи учун қурилган €400 миллионлик, яъни тахминан 600 миллион долларлик яхтани олиш-олмаслик ҳақида ўйламоқда.

Банклардан ташқари деганда қуйидаги пул жўнатиш системалари назарда тутлмоқда: Anelik, BLIZKO, Coinstar Money Transfer, Contact, InterExpress, Migom, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, Western Union, АзияЭкспресс, АЛЛЮР, Блиц, Быстрая Почта, Золотая Корона, ЛИДЕР ва Почта России.