26 November 2010
17:41 -
Маҳаллий ва халқаро экспертлар Ислом Каримнинг фуқаролик жамияти концепцияси мағзини чақишга уринмоқда
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан уюштирилган анжуманда маҳаллийлардан ташқари АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия сингари 15 дан ортиқ мамлакатларнинг халқаро экспертлари иштирок этибди. Мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини такомиллаштиришга қаратилган Президент маърузасини муҳокама қилган анжуман иштирокчилари унга жамиятни тубдан янгилашга қаратилган концепция, дея баҳо беришибди.
Аслини олганда, дейди мухбиримиз, президентнинг нутқида айтилган фикрлар ростдан ҳам жамиятни тубдан янгилашни назарда тутади. Аммо, Ислом Карим Ўзбекистонда амалда биронта ижобий янгилик қилишига нафақат мухолифат вакиллари, бугунги анжуманда иштирок этган чет элликлар ҳам ишонишмайди. Шу сабабли, уларнинг президент таклифларига берган баҳолари тўғри. Лекин, улар бу таклифларнинг амалга ошириб-оширилмаслигига доир фикрларини ичларида сақлаб қолишганлари хато. Яна ким билади, бу – ўзига хос сиёсат, тўғрироғи сиёсий ўйиндир.