24 November 2010
03:25 - Ўзбекистоннинг расмий иқтисодчилари мамлакат келажагини муҳокама қилишмоқчи, бундай ишлар билан шуғулланадиган мустақил структуралар лозим
Қирғизларнинг CA-News агентлиги тарқатган хабарга кўра, декабрь ойида Тошкентда Ўзбекистон иқтисодининг мувозанатли ўсиши, баъзи минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожаниши билан боғлиқ масалаларини муҳокама қиладиган Ўзбекистон Иқтисодчилари Форуми ўтказилади. Ўтказилиш тарихи аниқ кўрсатилмаган бу тадбир Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Прогнозлар ва макриқтисодий тадқиқотлар институти ва БМТнинг Ривожланиш Дастури Лойиҳаси томонидан уюштирилмоқда.

Ҳозир бу каби тадбирлар Ўзбекистон учун жуда муҳим. Аммо, аввалдан маълумки Ўзбекистннинг тегишли идора ва муассасалари мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йўлларини қидирадиган тадқиқиотлар ўтказишмайди, ҳамма тадбирлар Ислом Каримнинг турли-туман, кўпинча мантиқсиз таклифларини олқишлаш шаклида бўлади. Юқорида номи тилга олинган Форум ҳам буларнинг навбатдагиси бўлиши муқаррар. Унинг ташкилотчилари ичида БМТнинг бюроси борлиги ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Шу сабабли Ўзбекистоннинг келажаги учун муҳим бўлган иқтисодий масалалар устида тадқиқотлар олиб борадиган, уларни муҳокама қилиш учун турли анжуманлар ўтказадиган мустақил ноҳукумат ташкилотлари яратилиши муҳимдир. Бугун мамлакатимизда бундай мустақил структуралар яратиш учун сиёсий муҳит йўқ. Демак, бу иш билан ҳам мухолифат шуғулланиши лозим, дейди мухбиримиз.