21 November 2010
07:14 -
НАТО саммитининг асосий натижаси – Ракеталарга қарши евроатлантика минтақавий мудофаа системаси Россия билан бирга яратилади
19-20 апрель кунлари Португалия пойтахти Лиссабанда ўтказилган НАТО саммитининг асосий натижаси - Ракеталарга қарши евроатлантика минтақавий мудофаа системаси яратиш ҳақидаги қарор бўлди.
Маълумки, бир неча йилдан бери АҚШ Европада Ракеталарга қарши мудофаа системаси яратиш ниятида эканлигини гапириб келди, Польша ва Чехияда бу системанинг элемантларини қуриш иши бошланиш арафасига ҳам келиб қолганди. Россиянинг қаттиқ қаршилиги натижасида АҚШ бу ниятидан феълан қайтди. Аммо, Ракеталарга қарши мудофаа системаси яратиш ғояси ўлмади. У НАТО доирасида яна ўртага чиқди. Бундан ҳам муҳими, НАТО бундай система яратиш ҳақида қарор олар экан, Россияни расман бу системани қуришда иштирок этишга чақирди ва саммит доирасидаги тадбирларда қатнашиш учун Лиссабонга келган Россия президенти Дмитрий Медведеа бу таклифни қабул қилганини билдирди.
Шундай қилиб, аслида Россияга қарши қурилиши режалаштирилаётган мудофаа системаси Россиянинг иштирокида яратилади. Қизиқ, кимга қарши? Эронгами? Йўқ, Эрон ҳеч қачон Ғарбга қарши жиддий куч бўлолмайди. Хитойгами? Бўлиши мумкин, аммо ҳозир Хитой Россиянинг ҳамкорику?
Хуллас, дунёда катта ўйинларнинг таҳликали янги саҳифаси бошланганга ўхшайди. Бу ўйин тинчликдан кўра кўпроқ урушга йўл очиши мумкин.