12 November 2010
02:40 -
Сенатор Тўра Раҳмонов автоҳалокат туфайли оламдан ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иқтисодий ислоҳотлар ва бюджет масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор Тўра Раҳмонов Қарши - Янги Нишон автотрассасида рўй берган йўл транспорт ҳодисаси туфайли оламдан ўтди. У бошқариб келаётган ГАЗ 31 105 маркали автомобиль йўлда трактор билан тўқнашиб кетган ва сенатор воқеа жойида оламдан ўтган. Бироқ сенатнинг расмий сайтида ҳозирда ҳам унинг сенаторлиги ҳақидаги маълумотлар турибди.
Сенатнинг 47 яшар аъзоси Нишон туманидаги “Хўжаёр ота” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, ўша туманда ҳам одамлар ичида ҳеч қандай обрўси бўлмаган. Аксинча, уни биладиганларнинг унга муносабати ўта салбийлиги гапирилади. Сенатда эса, у ҳукуматининг ҳар қандай таклифини ҳар доим икки қўллаб қувватлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат аввад Сенат раиси Илгизар Собировнинг ўғли ҳам йўл транспорт ҳодисаси туфайли оламдан ўтганди. Сенатбошининг ўғли ҳам айнан трактор билан тўқнашиб кетган.