10 November 2010
03:26 -
МДҲ хуфябошилари Душанбега йиғилади
Кеча Тожикистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизмат органлари раҳбарлари Кенгашининг 29-мажлиси очилди. Бу ҳада хабар қилган Тожикистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси матбуот хизмати йиғинда халқаро терроризм, экстремизм, қуроллар контрабандаси, наркотик савдоси масалалари муҳокама қилинишини айтган. Хуфябошиларнинг йиғинига Германия, Италия ва Франция каби мамлакатларнинг кузатувчилари ҳам чақирилган.