09 November 2010
04:32 -
Туркларнинг “First Lady”си ҳижобнинг фарз эмаслигини гапириб, Исломниннг ислоҳотларга муҳтожлигини феълан тасдиқлабди
Бу мамлакат президенти Абдуллоҳ Гулнинг Буюкбританияга қилган расмий ташрифи давомида унга ҳамроҳлиик қилаётган турмуш ўртоғи - First Lady Ҳайриниса Гул Англияда ўқийдиган турклар жамиятининг бир гуруҳ вакили билан учрашди, деб хабар беради Туркия матбуоти.
Табиий, Туркия “First Lady”сининг ҳам ҳар бир қадами журналистлар тарафидан кузатилган. Журналистлардан бири ўша учрашувда Ҳайриниса Гулдан ёш қизларнинг мактабда ҳижоб кийиши ҳақидаги саволига қизиқ жавоб олибди.
Табиий, Ҳайриниса Гул биринчи бўлиб, ҳижоб тақиқлангани туфайли баъзи ёш қизларнинг мактабга бормаётганини қоралаган. Аммо, у ҳижобнинг тақиқланишини эмас, қизларини мактабга юбормаётган ота-оналарни қоралаган. Ҳижоб фарз эмаски, ёш болалар ҳам ҳижоб кийсин, деган Ҳайриниса Гул, кун бўйи ҳижоб билан юриш осон эмаслини билсангиз эди, деб шикоят ҳам қилибди.
Тўғри, ҳижоб Исломнинг фарзларидан эмас. Шу сабабли, ҳамма қиз-аёлларга ҳижоб кийдиришни истаётганлар - фанатиклардир, холос, дейди мухбиримиз. Исломнинг фарзлари, масалан, Каъбага қараб номоз қилиш фарзи ер юзининг асосий қисмида бажариб бўлмаслиги маълум бўлган пайтда ҳижоб билан шуғулланиш кулгилидир. Бу боши берк кўчадан чиқишнинг бирдан бир йўли - Қуръонни ҳозирги билимлар доирасида янгидан тафсир этиш ва Исломни ислоҳот қилишдир.
Бизнинг сайтимизда кўп марта ёзилгани каби, Исломнинг ягона фарзини, яни имоннигина тан оладиган “имонийлар” маҳзаби яратилиши муқаррар. Чунки, аслида, ривожланган давлатлардаги мусулмонларнинг кўпчилиги аллақачон “имоний” бўлиб бўлган. Демак, мазҳаб яратиш эмас, бор мазҳабни тан олиш, уни расмийлаштириш масаласи кун тартибмизга келмоқдадир.