06 November 2010
01:32 -
БМТнинг инсон тарқаққиёти бўйича ҳисоботида Ўзбекистон юқорилади...
Лекин бунинг ўзбекистонликлар ҳаётидаги аксини кўрганимиз йўқ, дейди мухбиримиз. Гап шундаки, Ўзбекистон БМТ Тараққиёт дастурининг Инсон тараққиёти бўйича бу галги ҳисоботида дунё мамлакатлари орасида 102-ўринга кўтарилибди, бу дегани ўтган йилгидан 17 поғона юқори деганидир. 169 мамлакатни ўз ичига олган, Норвегия мамлакати биринчи ўринда турган рўйхатда Туркманистон 87 поғонани, Қирғизистон 109 ва Тожикистон 112-ўринни банд қилибди.
“Озодлик” радиосига берган интервьюсида ҳисобот муаллифларидан бири Уилиам Орме, Ўзбекистон инсон тараққиёти бўйича эълон қилинган ҳисоботда аввалги йилдагига қараганда яхши кўрсаткичга эга, бироқ одамлар турмушида ўзгариш бўлди, дегани эмас, деган. Ундай бўлса, бу ўринларнинг нима маъноси бор деген савол жавобсиз қолади.
Буни қарангки, шу мантиқсиз рўйхатда ҳам қўшнимиз Қозоғистон биздан илгарида, у тараққиёт даражаси юқори бўлган мамлакатлардан бири сифатида 66-ўринга қўйилибди. Буни эшитган президент Ислом Каримнинг нақадар жазавага тушишини тасаввур қилаверинг.