Ҳурматли "Ҳаракат" сайти редакцияси! Ўзбекистондаги аҳвол Сизларга яхши таниш, лекин ҳарқанча қийин бўлганда ҳам барибир ҳаракат қилиш керак. Шунинг учун бўлганича ҳақ ҳуқуқимни тиклашга ҳаракат қилмоқдамон, мен юбораётган мақола анча ҳаракатларимнинг амалга ошмасдан қийналганим сабабли ёзилган бўлиб фақат суд маҳкамаларида бўлган ноҳақликлар ҳақида, Агар ушбу мақола чоп этилса, менга катта ёрдам бўлган бўлар эди, яьни амалдорлар ҳам шу воқеаларга эьтибор берармиди?
Сизларга хурмат билан
Фахриддин Туробов
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси Б.Мустафоевнинг
Диққатига!
Ҳурматли Президентимизнинг раҳнамолигида, юртимизда фермерлик ҳаракатига катта имкониятлар берилаётганлигини ўз кўзим билан кўриб, илҳомланиб, ёшлигимни, кучқувватимни қишлоқ хўжалигига бағишлаб, 1996 йил 20 ёшимда фермер бўлганман, касбимдан фахрланаман.
Бироқ, Республикамизда фермерлик ҳаракатининг изида ким турганлигини унитган айрим судьялар фермерларга ёрдам бериш ўрнига унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмаётганлиги ачинарли бўлмоқда, деб бошлаган фермер Фахриддин бизга ёзган хатида.
Жумладан, ЖИБ Шеробод тумани суди (Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 36-моддасида белгилаб қўйилган 2 ойлик муддатдан ҳам 71 кун ўтканлигини била туриб ишни ноқонуний тарзда иш юритувига қабул қилган. Унинг устига-устак Суд ҳақида менга чақирув хати юбормаган, Суд жараёнларидан мутлақо бехабар қолганман. Суд мажлисларида иштирок этиш ва ўзимни ҳимоя қилиш Конституциявий ҳуқуқимдан маҳрум этилдим. Суд менга тегишли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини хуфёна, фақат қоғоздагина буюртма асосидак курган, қонун ва адолат тамойилларини қўпол равишда бузган.) нинг менга тегишли бўлган маъмурий иш юзасидан 2007 йил 4 майда қабул қилган қарори ғайриқонуний бўлганлиги учун қайта кўрилишини сўраб Ўзбекистон Республикаси Олий Судига юборган шикоят аризам (19.07.2010 йил қабул қилинган) кўриб чиқиш учун ЖИБ Сурхондарё вилояти Судига юборилганлигига 100 кундан ошаяпти, вилоят Судидан жавоб олганим йўқ.
Худди шундай ЖИБ Қумқурғон туман суди (Жарқўрғон туман ИИБ участка нозири Салимов Жўрабекнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳимоя қилинган) нинг менга ва бошқаларга тегишли маъмурий иш юзасидан 09.12.2009 йилда берган кассация шикоятим (23.12.2009 йил қабул қилинган) ҳозиргача кўрилмаяпти. Нима сабабдан кўрилмаяпти ўн ойдан ошди ЖИБ Қумқўрғон туман суди раиси Шониёзовдан ҳамон жавоб кутаман, жавоб бергани йўқ.
Шундай муносабатлардан кейин Сурхондарёда ҳамма судьяларни ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунни талабларига амал қилишади, қонунларни суиистеъмол қилишмайди десак бўладими? Тўғри судьялар ҳар қандай ҳолатда даҳлсиз дейилган, аммо бунчалик эмасда ахир. Ёки судьяларнинг малакаси етишмайдими, ҳайро-онман.
Мақсадим адолатни қарор топтириш холос, бировга туҳмат қилишдан мутлақо йироқман.
ЖИБ Қумқўрғон тумани ва Шеробод тумани судларининг менга тегишли бўлган юқорида баён қилинган қарорларининг қонунийлиги ўрганилиб, хулоса қилинишини сўрайман. Қонун устувор бўлган юртда яшайман. Буни унутган ҳар қандай мансабдор шахс вазифасидан, ваколатидан қатъий назар кечириб бўлмайдиган хатога йўл қўйган бўлади...
Фахриддин Туробов
Фермер хўжалиги бошлиғи Жарқўрғон тумани