01 November 2010
03:04 - Ўзбекистон халқ устаси Мирумар Асадов оламдан ўтди
Самарқандда Ўзбекистон Қаҳрамони, миллий меъморчилик дарғаларидан бири Мирумар Асадов 83 ёшида оламдан ўтди. Халқимиз миллий меъморчилигида ўзига хос из қолдирган уста нафақат Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги ёдгорликларни реставрация қилиш, балки Марказий Осиё мамлакатларидаги меъморчилик обидаларини реставрация қилиш борасида ҳам улкан хизматлар қилганди.

Кўҳна обидаларимизга сайқал беришдаги тенгсиз инсон, халқимиз ардоғидаги устани Аллоҳ раҳматига олсин!