30 October 2010
07:33 -
Озорбайжон Мудофаа вазири Тошкентга келади
Озорбайжондаги элчимиз Исматулла Эргашевнинг билдиришича, мазкур мамлакат Мудофаа вазири Сафар Абиев бошлиқ Озорбайжон ҳукумати делегацияси бир неча ўн кун ичида Тошкентга келади. Ҳарбий вазирнинг ташрифидан асосий мақсад геополитик ўйинлар бораётган ҳозирги паллада икки қардош халқ ўртасида хавфсизлик билан боғлиқ ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. Абиевнинг ташрифи доирасида стратегик ҳамкорликка оид бир қанча шартномалар имзоланади.
Бу хабарнинг тушунарсизлиги шундаки, яқиндагина мамлакатимизга давлат ташрифини амалга оширган Озорбайжон президенти Илҳом Алиевнинг ўзи айтарли бирорта жиддий шартнома ҳам тузмаган, бирор конкрет ҳамкорлик ҳақида сўз ҳам очмаганди. Энди ҳарбий вазирнинг ташрифи билан боғлиқ бу гаплар жиддий эмасга ўхшайди, дейди мухбиримиз.