30 October 2010
06:27 - Қашқадарёда янги боғлар барпо этилади, табиий, болаларнинг ҳам меҳнати эвазига
Бугун Қашқадарё вилоятида бўлган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев вилоят жамоатчилиги билан ўтказган мажлисида Қашқадарёда йирик миқёсда кўкаламзорлаштириш ва боғ-роғлар яратиш кампанияси бошланишини эълон қилган. Вилоятдаги катта-кичик раҳбарларни кескин танқид остига олган ҳукумат раҳбари минтақанинг бошқа вилоятларга қараганда кенг имкониятларга эга экани, шунга қарамай истеъмолдаги асосий мевалар хориждан импорт қилинаётганини таъкидлаган.

Президентнинг шахсан топшириғи билан воҳада кенг миқёсли кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиши лозим. Мазкур кампания доирасида боғлар барпо этиш, манзарали дарахтлар экиш ишига пахта теримидан қайтгач, мактаб ўқувчилари жалб қилинади.