29 October 2010
02:50 -
Тошкентга келган Европарламент ҳайъати норасмийлардан кейин расмийлар билан ҳам учрашган, бу ҳақидаги хабарларда ёлғон кўп
Европарламент ҳайъатининг аъзолари 26 октябрь куни “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят билан Тошкентдаги Интерконтинентал меҳмонхонасида учрашгани, унда ноҳукумат ташкилотларнинг уч вакили ҳам қатнашганини аввал хабар қилгандик.
ЎзАнинг расмий хабарига кўра, кеча Европарламент ҳайъати Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг спикери Д.Тошмуҳамедова билан учрашибди, бу ҳайъат иштирокида “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги комитетининг навбатдаги мажлиси ўтказилибди.
Бу хабарда Европалик меҳмонлар Васила Иноят ва бошқалар билан учрашгани тилга олинмаганлигини тушуниш мумкин. Ўзбекистон расмийлари меҳмонлар ўзбек норасмийлари билан ҳам учрашганидан ғазабда, аммо тишни-тишга зўрға қўйиб туришибди.
Айни замонда, ЎзАнинг хабарида камида иккита ёлғон бор.
Биринчиси. Эмишки, 2000 йил ташкил этилган “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги комитети Брюсселда ва Тошкентда мунтазам мажлислар ўтказиб келади. Ваҳоланки, Ўзбекистон ҳукумати 2005 йил 13 майда Андижонда тинч аҳолини қирғин қилгандан кейин ЕИ мамлакатимиз билан ҳамма алоқаларини тўхтатиб қўйганди. “Бирлик” Партиясининг 2006 йилдаги баёнотлари ва ЕИ раҳбарларига йўллаган мактубларидан кейингина алоқалар қайтадан тикланган. Яъни, камида икки йил, бу мажлислар ўтказилмаган.
Иккинчиси. Европарламентнинг Литвалик депутати Вилия Блинкевичиуте шу мажлисда: “Европа Иттифоқи дунё мамлакатларида инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ғоясини олға суради. Ташриф давомида Ўзбекистондаги турли вазирлик, идора ва ташкилотларда бўлиб, юртингизда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдик” деган эмиш. Бундай бўлиши мумкин эмас. Вилия Блинкевичиуте Ўзбекистон президенти Ислом Карим дунёнинг энг мудҳиш 10 диктаторининг бири деб халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар тарафидан тан олинганини билмаслиги мумкин эмас. Буни билиб туриб, бунинг устига, бир кун аввал Васила Иноятнинг гапларини эшитгандан кейин, Еврорпарламент депутати Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш борасида кенга кўламли ишлар қилинаётганини гапиргани ҳақидаги ёлғонга ақли расо биронта одам ишонмайди.