27 October 2010
23:03 -
Саддам Ҳусайиннинг ўнг қўли ҳам ўлимга маҳкум қилинди, бошқалар бундан ибрат олиши лозим
Ироқнинг Олий Трибунали Ироқ диктатори Саддам Ҳусайиннинг энг яқин одамларидан бири, Ироқнинг собиқ Бош вазири Тарик Азизга ўли жазоси тайинлади, дейилади Reuters агентлигининг кеча тарқатган хабарида.
2003 йилда АҚШ қўшинлари Саддам Ҳусайин режимини йиқитгач, Тариқ Азиз ҳам ўз хўжайини Саддам Ҳусайин каби маълум муддат қаерлардадир бекиниб ётган, аммо кейинчалик қўлга олинганди.
Ироқнинг Олий Трибунали 2008 йили 40 савдогарни қатл қилишда айблаб, унга қарши жиноий иш очган эди. Ўша 40 нафар ироқлик савдогар Ироққа қарши киритилган халқаро санкциялар кучга кирган кунлари ўзлари сотаётган маҳсулотларнинг нархини кескин ошириб юборишган экан. Бу иш бўйича Тариқ Ариз 15 йил озодликдан маҳрум қилинган эди. Кейинчалик, унга яна бир қатор айблар қўйилди, ниҳоят, уни ўзимга маҳкум қилишибди.
Тарик Азизнинг тақдири турли мамлакатларда турли диктатор ёки диктаторчаларга хизмат қилиб юрганларга дарс бўлиши керак. Жумладан, Ўзбекистон режимбошиси Ислом Карим атрофида юрганларга.