26 October 2010
06:47 -
Ҳамид Карзай каби яхши бузоқ икки онани эмади, аммо, пул билан шубҳали ишларни ўзбеклар ҳам қилган
Бу халқаро жанжал икки кун аввал New York Times газетаси Афғонистон президенти идорасидагилар Эрондан катта миқдорда, хуржунлар тўла нақд пул олишаётганини иддао қилишдан бошланди.
Аввалига Афғонистон расмийлари буни тасдиқлашди. Кеча ниҳоят бу жараёнга президент Ҳамид Карзай ҳам қўшилди. У Эрондек дўст давлат Афғонистон ҳукуматининг молиявий муаммоларини ҳал этишда ёрдам бераётганини олқишлашгача борди. Унинг гапларида ҳам мантиқ бор, чунки, Афғонистон ҳукуматининг жуда кўп муаммолар қатори, молиявий муаммолари ҳам бор.
Аммо, биринчидан, нима учун ёрдам расмий йўл билан эмас, хуржунларда нақд пул юбориш усули билан қилинди?
Иккинчидан, Эрон АҚШнинг энг катта душмани эканлиги, айни замонда, Афғонистоннинг ҳозирги ҳукумати тамомийла АҚШ ёрдами билан оёқда тургани ҳисобга олинса, бундай ёрдамнинг мантиғини тушуниш мумкинми?
Хуллас, маълум бўлмоқдаки, Эрон Афғонистонда нуфузини орттириш учун афғон расмийларини тўғридан-тўғри сотиб олиш билан шуғулланмоқда, Карзай эса, очкўрлик қилиб, иккиюзламачилик ўйинлари олиб бормоқда.
Reutеrs агентлигининг билдиришича, АҚШ Давлат Департаменти матбуот хизмати ходими жаноб Кровлей “пулнинг қай шаклда ташилишини қўйиб туринг, Эроннинг нима сабабдан бундай ёрдам бераётгани Қўшма Штатларни ўйлантириб қўймоқда” деган. Демак, бу воқеа АҚШ раҳбариятини жиддий ўйлантириб қўйиши шубҳасиз.
Хуржунда пул ташиш орқасида қандай қора ишлар тургани ҳақида ўзбек мухолифатига оид бир воқеани эслатиб ўтиш ҳам фойдалидир.
Бундан бир неча йил аввал Ўшлик ўзбек журналисти Алишер Сорбон ўлдирилганда маълум бўлгандики, Лондонда яшайдиган ўзбек аслли журналист Шоҳида Ёқуб ўша маъшум кун Алишер Сорбонга Истанбул орқали бир хуржин “Эрк” партиясининг варқалари ва гўёки Ғарбдаги фондлардан берилган катта миқдордаги нақд пулни олиб келган. Интернет ва принтерлар ҳамма жойда мавжуд бўлган замонда хуржунда варақа ташиш ва банк тизими бемалол ишлайдиган Қирғизистонга катта миқдорда нақд пул олиб келиш нафақат шубҳали, балки пул билан қинғир ишлар қилинаётганининг исботи сифатида қабул қилинганди.
Ўша қинғир ишлар орқали Алишер Сорбон, Шоҳида Ёқуб ва “Эрк”нинг собиқ раҳбари Салой Мадамин чўнтакларига бир неча минглаб доллар пул уришган. Ҳамид Карзайимиз минг долларларга аралашиб ўтирадиган одам эмас, бу ерда гап миллионлар ҳақида кетмоқда.