26 October 2010
03:16 -
Нурсултон Назарбой Брюсселда муҳим учрашувлар ўтказиб, тарихий қарорлар қабул қилмоқда, Ислом Карим шапалоқ емоқда
Бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой расмий ташриф билан Бельгия пойтахти Брюсселга келиб, бу мамлакат расмийларидан кўпроқ, НАТО ва ЕИ раҳбарлари билан учрашувларга катта эътибор бермоқда.
Бу ерда Нурсултон Назарбой Европа Иттифоқи Кенгашининг президенти Херман Ван Ромпей билан учрашди. Хабарларда айтилишича, улар ҳуқуқий соҳани мукаммаллаштириш йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишганлар.
НАТО Бош Котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашган Нурсултон Назарбой, музокаралардан кейин, ўз мамлакати бир нечта ҳарбий ходимини НАТО қўшинларининг Афғонистондаги штабига юбориш хусусида келишилганини билдирди. Айни замонда, Андерс Фог Расмуссен Қозоғистон НАТОнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори эканлигини урғулаб, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масаласида кўрсатаётган ёрдами учун Қозоғистон раҳбарига миннатдорчилик изҳор этди.
Қозоғистон ҳарбийларининг, урушда иштирок этиш учун бўлмаса ҳам, Афғонистонга бориши тарихий воқеа бўлади, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон президенти жон-жаҳди билан Афғонистон муаммоларини ҳал қилиш учун қандайдир буюк таклифлар киритганини реклама қилишга интилишига қарамасдан, унга ҳеч ким эътибор бермаётгани ҳаммага маълум. Қозоғистон бу соҳада ҳам Ўзбекистондан анча олдинга кетиб, ўз ҳарбийларини Афғонистонга жўнатаётгани ва айнан Нурсултон Назарбой НАТО раҳбаридан миннатдорчилик сўзлари эшитиши - халқаро саҳнада яккамохов бўлиб қолаётган Ислом Карим учун навбатдаги шапалоқ бўлиши табиийдир.