22 October 2010
19:22 -
Олмаотада ноқонуний ишлаётган яна 20 ўзбек меҳнат муҳожири ушланди, Ўзбекистон ҳукумати парвойи-фалак
Қозоқларнинг расмий хабар агентлиги Казинформ тарқатган хабарга қараганда, Олмаота полицияси навбатдаги 20 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини ушлаган. Шаҳарнинг учинчи микрорайонидаги бир уйда ёшаётган ўзбеклар, қозоқ агентлигининг истеҳзо билан ифодалашича, палов пишириш, нон ёпиш ва ҳаммомларда хизмат кўрсатишда маҳоратларини кўрсатишаётган экан.
Уларнинг ҳаммаси эркаклар, паспортлари бригадирнинг қўлида экан, лекин бу ерда қолиш ва ишлаш учун рухсатлари йўқ, дебди шаҳар миграция полициясининг бошлиғи подполковник Марат Кезембаев.
Олмаота полицияси ўтказган уч кунлик “Нолегал” операция доирасида мингга яқин ноқонуний яшаётган чет эллик ушланибди, уларнинг асосий қисми (545 киши) Ўзбекистондан. Бундан ташқари Қирғизистондан - 106, Тожикистондан - 29, Россиядан – 50 ва Озарбайжондан – 17 киши қўлга олинган. 200 киши суд қарори билан Қозоғистондан депортация қилиб ҳам бўлинган.
Ўзбек меҳнат муҳожирлари дунё бўйлаб кезишмоқда, кўп ҳолларда чет мамлакатларда ноқонуй туриб, ноқонуний ишлашмоқда. Улар ижтимоий ҳимояланмаган, керак бўлган ҳолларда тиббий ёрдамни ҳам ўзлари топган йўллар билан олишади. Ўзбекистон ҳукумати уларнинг тақдирини ўйламагандан ташқари, бундай муаммонинг борлигини тилга олмайди, демак, улар билан шуғулланмоқчи ҳам эмас. “Бирлик” Партиясининг чет эллардаги ўзбеклар масаласи билан шуғулланадиган вазирлик тузиш ҳақидаги таклифи ҳам эътиборга олинмади.
Шундай шароитда, Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг Ашхобод ташрифи пайтида Афғонистондаги ишсизлик ҳақида гўёки куюниб гапириши масхарабозликдир.