17 October 2010
03:29 -
Ўзбекистон Олий Совети собиқ депутати Алижон Қўчқоров хотирасига ош берилди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон комфирқасининг собиқ котибларидан бири Алижон Қўчқоров вафотининг бир йиллиги муносабати билан ош тортилди. Маросимга марҳумнинг яқинлари, комфирқадаги собиқ сафдошлари келишди. Умрининг сўнгги йилларида АҚШнинг сармоявий лойиҳаларни тадқиқ этиш марказларидан бирининг Ўзбекистон минтақавий бўлимида маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган Қўчқоров ўтган йилнинг 2 ноябрида 75 ёшида ўпка хасталигидан вафот этганди..
Алижон Қўчқоров Ўзбекистон ССР парламенти – Олий Советнинг охирги таркибида депутат бўлган, парламентнинг 1991 йил 30 сентябрдаги машҳур мажлисида Ислом Каримни Шукурулло Мирсаид фойдасига йиқитиш ниятидагиларнинг ичида бўлган. Лекин бу режа амалга ошмагач, демократик руҳдаги ҳаракатлардан узоқроқ туришга уринган, дейди мухбиримиз.