15 October 2010
17:45 -
Германия университетларида имомлар етиштирилади
Немис хабар агентликлари мамлакатнинг фан ва таълим вазири Аннет Шаванга (Annette Schavan) асосланиб билдиришларича, Германиянинг Тюбинген, Мюнстер ва Оснабрюкдаги университетларида жомелар учун имомлар тайёрланадиган факультетлар очилади, машғулотлар 2001 йилнинг қишки сессиясидан бошланади. Университетлардаги Ислом марказлари федерал ҳукумат тарафидан молиявий таъминланади. Ҳар бир университетга келаётган 5 йиллик давр учун 4 миллион евродан ажратилади.
Бу янги ташаббус Германия канцлери Ангела Маркел тарафидан ҳам қўллаб-қувватланилган. Маълумки, у Германиянинг келажак ҳаётида Ислом каттта роль ўйнашини айтиб келмоқда.
Шу пайтгача Германиядаги жомелар учун имомлар чет эллардан таклиф қилинар эди. Хабарларда айтилмаса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, Германия ҳукумати ташқаридан келаётган имомларнинг таъсирида мамлакатда Ислом фанатизми ортиб бораётганида хавотирда бўлган ва имомларни мамлакат ичкарисида, дунёвий университетлар қошида тайёрлаш йўлини танлаган.