15 October 2010
02:45 -
Ўзбекистон сотишга 600 минг тонна пахта чиқариб, 650 минг тонна сотди
Кеча ва бугун Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган VI Халқаро Ўзбек Пахта Кўргазмаси доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 500 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди, бундан ташқари 650 минг тонна пахта толаси сотилди, дейилади бугунги расмий хабарларда.
Кечаги хабарларда Ўзбекистон 600 минг тонна тола сотишга чиқаргани айтилганди, қандай қилиб 650 минг тонна сотилганига тушунтириш берилмайди, бу тола қандай нархда сотилгани айтилмайди. Шу сабабли, Ўзбекистон Совет замонида каби ҳали ҳам хомашё ўлкаси бўлиб қолмоқдами ёки ўзгариш борми, билиб бўлмайди.
Табииий, расмий хабарларнинг бу шаклда берилиши тасодиф эмас. Мақсад, Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини бекитиш, сўз ўйинлари билан Пахта кўргазмаси гўё зўр ўтганлигини кўрсатиш.
Аммо 600 ўрнига 650 минг тонна тола сотилганидан тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон ҳали ҳам хомашё ўлкаси бўлиб қолмоқда, чет элликлар асосан пахта толаси билан қизиқишмоқда.
Ўзбекистонда ишлаб-чиқаришда хусусий бизнесга йўл очмасдан, банк системасини ривожлантирмасдан, сезиларли иқтисодий ўзгаришларга эришиш мумкин эмас. Кўринишидан, президент Ислом Карим буни ҳеч қачон тушуниб етмайди.