14 October 2010
00:34 - Қирғизистонда давлат тўнтариши бўлганми ёки революция, ўлганлар ниманинг қаҳрамони?
1917 йилда Россияда давлат тўнтариши қилган большевиклар 1927 йилгача бу воқеани айнан ўз номи билан Давлат тўнтариши деб аташган. Давлат тўнтаришининг 10 йиллиги нишонланиши арафасида биринчи марта “Улуғ Октябрь Социалистик Революцияси” атамаси ўртага отилган.

Қирғизистонлик демократ-болшавойлар коммунист-болшавойлардан тезроқ ҳаракат қилишмоқда. Бугун Қирғизистоннинг ноқонуний президенти Роза Отунбоева давлат тўнтариши юз берган кун - 7 апрелда ўлган бир гуруҳ қирғизга “Апрель халқ революциясининг қаҳрамони” деган нишон бериш ҳақида фармон чиқарибди.

Қирғиз-болшавойларини тушуниш мумкин, чунки, улар ўз ҳокимиятлари 10 йил тугул бир йил ҳам сурмаслигига ақллари етади.