05 October 2010
21:13 -
Пахта теримига оммавий сафарбарлик эълон қилинди
Кечадан бошлаб мамлакатимизда пахта теримига оммавий сафарбарлик эълон қилинди. Шу пайтда қадар пойтахтдаги олий ўқув юртлари, муассасалар ва корхоналар ходимлари ҳашарга жалб қилинмаган эди, энди уларнинг аксарияти ҳозирда пахта пайкалларига ҳайдалмоқда. Тошкентдаги бозорлар, жамоат жойларида ички ишлар идораларининг махсус автобуслари қўйилиб, мардикорлар, Тошкентда доимий пропискаси бўлмаган шахслар мажбурий равишда пахта теримига олиб кетилмоқда.
Мамлакат жанубидан олинган хабарларда таъкидланишича, пахта терими муносабати билан ҳарбий қисмлар, ички ишлар органлари, оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, таълим масканлари ёпилиб, барча пахта теримига чиқарилган.
Бу воқеа Ўзбекистон ҳукуматининг нақадар уқувсизлигини яна бир марта намойиш қилади. Одамларни зўрлаб пахта тердириш ўрнига, терилган пахта учун яхши иш ҳаққи тўланса, Ўзбекистондаги ишсизларнинг ўзи пахтат теришга чиқиб, ҳамма пахтани териб беришарди. Қолаверса, чет элларда мардикорлик қилаётганларнинг ҳам бир қисми қайтиб келиб пахтага чиқарди.
Табиий, бундай қилишнинг Ислом Карим учун битта хавфлик томони бор - бозор иқтисодига ўтиш жиддий ўлчовда тезлашиб кетади.