03 October 2010
12:07 - Голландия ва Франциядан кейин Дания ҳам бурқани тақиқламоқчи
Маълумки, бу икки мамлакат Европада биринчи бўлиб, мусулмон аёлларига жамоат жойларида юзни чачвонли паранжи каби бутунлай ёки кўздан бошқа қисмини бекитадиган бурқалар билан юришни тақиқлади. Reuters агентлигининг билдиришича, энди Дания ҳам шу каби қонун чиқариш учун иш бошлабди.

Хабарда айтилишича, Европада бурқа ёки парнжи киядиган мусулмон аёлларнинг сони жуда оз. Аммо, иқтисодий кризис, эмиграция ва мусулмонларнинг интеграцияси каби муаммолар қаршисида қолган европаликлар учун бундай кийимлар таҳлика рамзига айланган.

Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам, масалан, Швеция ёки Италияда, бурқаларни тақиқлаш кун тарибига келиш арафасида. Италияда келиб бўлди ҳам дейиш мумкин. Бу мамлакатнинг паорламентига шундай қонун лойиҳаси ўтган ҳафта Бош вазир Берлусконининг тарафдорлари тарафидан киритилибди.

Италияда чиқадиган “Катлолик Черков” номли газета Францияда бурқаларнинг тақиқланишини олқишлаб, бу кийим Исломнинг талабларидан келиб чиқмаслигини ёзишгача борибди.