03 October 2010
07:28 - 21 асрда Ислом Дунёси: Рўза кунлари оғиз очилмасдан олдин овқат сотган аёллар Индонезияда қамчиланди
Туркияда чиқадиган “Миллиёт” газетасининг хабарига кўра, Индонезияда икки аёл – 27 ёшли Мурни Амрис ва 22 ёшли Рукия Абдуллоҳ шариат қонунларини бузганлари учун жомеда, юзлаб тамошабин мусулмонларнинг кўз олдида қамчиланишди. Сабаб – улар рўза кунлари, ҳали оғиз очиш вақти келмасдан аввал Индонезияда асосий овқат ҳисобланадиган пиширилган гуруч сотишган.

Дунё ахборот воситалари тарафидан тарқатилган бу расмни кўрганларнинг Исломга ҳурмати ошмаслиги ўз-ўзидан маълум. Гап бошқаларнинг ҳурматида ҳам эмас, миллионлаб мусулмонлар Каъбага қараб номоз ўқимоқдамиз деб ўзларини алдаб юришган пайтда, Ернинг қутбларидан бирига яқин жойларда рўза тутиш одамларни ўлимга олиб бориши маълум бўлган пайтда, Қурбон байрами кунлари Каъба атрофига кўп одам сиғмаслиги туфайли, мутлақо кўпчилик мусулмонлар, истасалар ҳам, Исломнинг фарзларидан бири деб ҳисобланадиган шартни бажариб, ҳаж қилолмасликлари кўриниб турган бир пайтда - чаласавод Ислом уламолари тарафидан яратилган шариат қонунлари билан яшаш кулгилидир.

Бу аҳволдан чиқишнинг бирдан-бир йўли Исломни ислоҳот қилиш, Қуръонни нотўғри тушунишдан келиб чиққан амалиётлардан қутилишдир.

Одамийликдан кўпроқ ваҳшийликнинг рамзи бўлиб кўринадиган расмни каттароқ қилиб кўриш учун уни курсор билан босинг.