02 October 2010
03:28 -
Қотиллик ва босқинчиликда айбланган аскарнинг апелляция суди ўтди
Шу йилнинг 13 августидаги хабарларимизда Урганч шаҳридаги 58043-сонли ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилаётган фарғоналик аскар Ҳусниддин Тоҳировнинг қотиллик ва босқинчиликда айбланиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида айтгандик. Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий судида ана шу иш апеллация тартибида қайта кўрилди. Бир неча дақиқа давом этган апеллацион суд пастдаги инстаниция ҳукмини кучида қолдирди. Фарзандини кўриш учун Тошкентга келган ота-она маҳкамага киритилмади ҳам.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ўрганилган жиноят иши мазмунига кўра, хизматчи шу йилнинг 17 апрелида ижара хонадонлардан бирида ўлдирилиб, кўрпага ўраб ёқиб юборилган шахснинг ўлимида айбланиб ҳибсга олинган. Терговлар даврида айблов гумондорнинг бўйнига ўта шафқатсиз усуллар билан қўйилган, у ваҳшиёна қийноқларга солиниб, зўраки иқрорлик олинган.