29 September 2010
23:08 - Ўзбекистонда инқироз ва парвознинг ораси бир қадам: порахўр судья суд раиси бўлди
Шу йилнинг 2 сентябридаги хабарларимизда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Раҳмонов ҳамда мазкур суд судьяси Абдуваҳобоваларга нисбатан порахўрлик эпизоди билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилгандик. Маҳкамага яқин манбалар судья ва суд раиси келишган ҳолда хусусий фирмалардан бирига давлат мулки бўлган йирик иншоотларнинг бирини пора эвазига хусусийлаштириб берганини айтганди.

Пора эвазига битирилган фуқаролик иши Тошкент шаҳар прокуратурасининг протести асосида юқори инстанция судида бекор қилиниб, суд раиси Раҳмонов ишдан олинди. Бироқ унинг жиноий шериги Маҳмуда Абдуваҳобова маҳкамага раис этиб тайинланибди.

Ҳар ҳолда пора олишни билган судья беришни ҳам билади-да, дейди мухбиримиз.