25 September 2010
18:43 -
Илҳом Алиев Тошкентга келиш олдидан Ислом Каримнинг китобини тақдимотини уюштирди
Ўзбекистонда расмий хабар сифатида эълон қилинишича, Озорбайжон президенти Илҳом Алиев 27-28 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Яна расмий хабар сифатида билдирилишича, бир неча куни илгари Бокуда Ислом Каримнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби озорбайжон тилида чоп этилиб, унинг расмий тақдимоти бўлибди. Унга сўзбошини Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода ёзибди. ЎзА агентлигининг хабарида унинг тўла матни келтирилган. Тўғридан-тўғри лаганбардорлик руҳида ёзилган бу сўзбоши Оллоҳшукур Пошшозоданинг ҳам ҳақиқий башарасини кўрсатади. Чунки, озорбойжонларнинг бош мусулмони Ислом Карим Ўзбекистонда қандай диктаторлик режими ўрнатгани, миллатни ва мусулмонларни қандай аҳволга солганини билмаслиги мумкин эмас.
Хабардан маълум бўлишича, Ислом Каримнинг бу китобини тақдимоти Миср, Саудия Арабистони, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрейнда бўлган экан. Шу рўйхатнинг ўзи Ислом Каримнинг китобига берилган баҳодир.
Кўринишидан, Илҳом Алиев Ўзбекистонга бир нарсалар ундириш учун келмоқда. Мана энди, ўз китобининг Озорбайжонда чоп этилганидан боши осмонга етган Ўзбекистон президенти ўзбек халқи ҳисобига Илҳом Алиев сўраган нарсани қилиб беришга тайёр.