25 September 2010
04:26 -
Қирғизча демократия амалда: Васила Иноятни Ўшга киритишмади ва киритишмоқчи эмас
Кеча Андижон вилояти Дўстлик чегара постидан Қирғизистоннинг Ўш вилоятига ўтиш учун келган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноятни, ҳамма ҳужжатлари бор бўлишига қарамасдан, қирғиз чегарачилари 5 соатдан кўпроқ вақтга бир хонага қамаб қўйдилар. Унга ташқи дунё билан алоқа қилиш имконияти ҳам берилмади, қўлидаги телефони ҳам олиб қўйилди.
Кўринишидан, чегарачилар Васила Иноятни билишарди, улар ўзбек демократининг чегарадан ўтиш ниятини Бишкекка билдириб, у ердан кўрсатма кутишарди. Беш соатдан кейин кўрсатма келди, шекилли, Васила Иноятгга Қирғизистонга кириш учун рухсат йўқлиги, бунинг учун у Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасидан махсус рухсат олиб келиши кераклиги айтилди.
Бугун Васила Иноят Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасига келди. У ўзини танитиб, Ўшга бориш ниятини билдириши биланоқ, уни элчихонага ҳам киритмадилар. Элчихонада ҳеч ким йўқлигини айтишдан нарига ўтмадилар. Икки соат эшик олдида кутишига қарамасдан, ҳеч ким билан учрашишга имкон бермадилар.
Тахмин қилиш мумкинки, Васила Иноят Қирғизистон Вақтли ҳукумати номи остидаги диктаторлик режимининг қора рўйхатига киритилган, уни бундан буён Қирғизистонга киритишмайди..
Қирғизистондаги давлат тўнтариши ва Вақтли ҳукумат деган нарсанинг яратилиши муносабати билан махсус баёнот эълон қилган “Бирлик” Партияси, бу воқеалар нафақат Қирғизистонда, балки, бутун Марказий Осиёда демократик жараёнларнинг орқага кетишига сабаб бўлишини айтганди.
Ростдан ҳам шундай бўлмоқда. Ақаев ва Бақиев замонида Ўзбекистонга нисбатан анчагина демократик бўлган Қирғизистон кун сайин Ўзбекистон режимидан фарқи бўлмаган ҳолга келмоқда.. Ўзбек демократи Васила Иноятга кўрсатилган муносабат фикримизнинг яна бир исботидир.