25 September 2010
00:24 - Ўзбекистон ҳукуматида мотам: Обама мусулмонларга демократияни тиқиштирмаслик режасидан воз кечди, унинг асосий қуроли демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўлиб қолаверади
Маълумки, Барак Обама АҚШ президенти курсисига ўтириш маросимидаги нутқида ўз маъмуриятининг мусулмон дунёсига бўлган сиёсати ўзгаришини эълон қилган эди. Гапнинг пўскалласини қўполроқ қилиб айтсак, АҚШ президенти ҳали бунга тайёр бўлмаган ибтидоий мусулмонларга демократияни тиқиштирмаслик ваъдасини берганди.

Бу ваъдани ўзига ҳам тегишли деб билаган Ўзбекистон президенти Ислом Карим ўз ташқи ишлар вазирлигининг махсус баёноти билан Барак Обаманинг бу қадамини қизғин олқишлагани ҳам ҳаммага маълум.

Аммо, Барак Обаманинг кеча БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши кўрсатдики, ўтган қисқа вақт ичида Обама инаугурацион нутқи билан диктаторларни рағбатлантириб, хато қилганини тушуниб етган. Кеча у ўз маъмуриятининг, демак, АҚШнинг ташқи сиёсатида демократия ва инсон ҳуқулари билан боғлиқ масалалар асосий мавзу бўлиб қолишини ва АҚШ дунёнинг ҳар бир ерида демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга эришиш учун кураш олиб бориш ниятида эканлигини қайта-қайта урғулади.

Ростдан ҳам, Ўзбекистон ҳукумати мотам қилса бўладиган, айни замонда, демократлар олқишлайдиган воқеа бўлди.