24 September 2010
23:11 - Ислом Карим ғойиб бўлди?
БМТнинг Бош Ассмблеясида қатнашиш учун НЬю-Йоркка келган Ўзбекистон президенти Ислом Карим бу ерда нутқ сўзлади ва бир қатор учрашувлар ўтказди. Унинг Нью-Йоркда эканлиги ҳақидаги охирги хабар 21 сентябрда тарқатилган эди. Шундан бери у ғойиб бўлди.

Ўзбекистоннинг давлат хабар агентилиги ЎзА президентни унутганини қўйиб туринг, президентнинг расмий матбуот хизматининг сайти ҳам (press-service.uz) жим. Бу сайт 21 сентябрдан бери янгиланмайди ҳам. Ишқилиб тинчлик бўлсин.