23 September 2010
05:34 -
Анвар қори “Жиҳодчилар”ни гўё мот қилди
Икки кундан бери маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилаётган махсус кўрсатувда Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланган шахслар билан теледебат ўтказиб, оммага уларнинг нақадар саводсиз кишилар эканини намойиш қилмоқда. Эҳтиросларга берилган уламо махсус хизматлар томонидан “тузланиб”, эфирга олиб келинган бечора “Жиҳодчилар”ни илм, эътиқод ва юртимиздаги диний эркинликлар борасидаги саволлари билан танг аҳволда қолдиради. “Жиҳодчилар” бундай оқимга кирганлигидан пушаймон эканини билдириб, ўз хаотларини тан олганликларини таъкидлашади.
Албатта, радикал диндорларнинг саводсизлиги, уларнинг манқурт ва мутаассиб эканига шубҳа йўқ. Бироқ ҳатто диний либослар кийишни таъқиқлаётган, намоз ўқиганнни олиб бориб қамаётган мамлакатда диний эркинликлар ҳақида лоф ураётган Анвар қорининг улардан нима фарқи бор?!
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 31 августида Анвар қори Турсуновга мазкур оқим фаоллари томонидан суиқасд қилинган, суиқасд оқибатида қори саломатлигини бир қадар йўқотган. Ҳатто ҳозирда ҳам у қўлида ниманидир тутиб туришга, дуога қл очишга қийналади, дейди мухбиримиз.