23 September 2010
03:36 -
Андижонлик “Бирлик” фаоллари евродипломатлар билан учрашишди
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, “Бирлик” Партиясининг Андижон вилояти Асака тумани ташкилоти етакчиси Мусажон Бобожон ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ҳуқуқшуноси Аҳмаджон Мамасиддиқ Тошкентдан келган Германия элчихонасининг биринчи котиби Уве Брендт, Фрация элчихонасининг биринчи котиби Шарль Доменик, Чехия элчихонасининг биринчи котиби Роман Мосарик ва Буюк Британия элчихонасининг иккинчи котиби Ричард Пайк билан учрашишди.
Табиийки, суҳбатнинг асосий мавзуси минтақада инсон ҳуқуқлари вазияти, ўзбек-қирғиз муносабатлари борасида кечди. Мусажон Бобожон ўзбек-қирғиз чегарасидаги аҳвол, инсон ҳуқуқлари ҳолати ва партиянинг вилоятдаги фаолияти ҳақида гапирди.