19 September 2010
04:31 -
Афғонистондаги парламент сайловларида бор-йўғи 3,6 миллион сайловчи қатнашди
Бу мамлакатда бўладиган сайловларда 10 миллион киши қатнашиши кутилмоқда деб Афғон расмийларига асосланиб бугун эрталаб хабар берган Reuters агентлигининг кечқурунги хабарига кўра, сайловларда фақатгина 3,6 миллион киши қатнашган.
Эрталаб Қобул ва Жалолободга Толибон жангарилари тарафидан отилган ракеталарнинг портлаши натижасида ҳеч ким ўлмаган бўлсада, кейинги бир неча терактда 14 киши ҳалок бўлибди.
Марказий Сайлов Комиссиясининг раиси Фазл Аҳмад Манавининг билдиришича, режалаштирилган 6,835 сайлов участкасидан 4,632 таси очилган, қолганлари хавфсизлик таъминланмагани учун очилмаган. Шундай бўлса ҳам, Манавига кўра, сайловлар муваффақиятли ўтган эмиш.
Аҳолиси Ўзбекистонда каби тахминан 30 миллион бўлган Афғанистондаги сайловларда 3,6 миллион сайловчининг қатнашгани, аслида, тўла мағлубиятдир, дейди мухиримиз. Сайловга бунчалик оз одамнинг қатнашиши фақатгина Толибондан қўрқувдан эмас, афғонлар Ҳамид Карзай ҳукуматига ҳам ишонмай қўйганларидандир. Демак, АҚШ ва НАТО қўшинлари, тўғрироғи, Ғарб мамлакатларининг лидерлари бу мағлубиятдан керакли натижалар чиқаришмаса, у ерда аҳвол тузалмайди.