17 September 2010
17:20 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Владикавказдаги теракт бўйича сайтимиз тахмини тўғри чиқди
Шу йил 9 сентябрда Шимолий Осетия пойтахти Владикавказнинг марказий бозорида ўлимчи-террорист бомбали автомобилини портлатиши натижасида 20 га яқин киши ҳалок бўлгани бутун дунёда хабар бўлди. Ҳамма буни теракт деб ҳисобласа ҳам, ҳеч ким бу терактнинг асл сабаби ҳақида тўғри фикр билдирмади. Фақат “Ҳаракат” сайти бу воқеага тўғри баҳо беролди ва тўғри хулоса чиқарда. Сайтимизда бу хусусдан шундай ёзилганди:
“Маълумки, ингушларнинг бир қисми Шимолий Осетия ҳудудининг бир бўлаги ўзларига тегишли эканлигини айтиб, мавжуд чегараларни тан олишмайди. Бу портлатишдан мақсад – икки республика ўртасида чегара муаммоси борлигини эслатиб қўйиш бўлса керак. Эслатиш йўли эса, минг афсуски, исломий усул сифатида танилиб бораётган террористик акт.”
Куни кеча шу пайтгача ўзи ҳам номи ҳам билинмаган ингушларнинг исломий ҳаракати ўша теракт учун маъсулиятни ўз бўйнига олиб баёнот тарқатди ва мақсади тарихдан ингушларнинг ери бўлиб, осетинларга ўтиб қолган ҳудудларни озод қилиш ва уларни Ингушистонга қўшиб олиш эканлигини алоҳида урғулади.
“Ҳаракат” агентлигининг “Ҳақиқий хабар – “Ҳаракат”да ўқилар” шиори тўғри эканлиги яна бир марта намойиш этилди.