17 September 2010
03:09 - Япония божхона масканларимизни таъмирлашга грант берди
Япония ҳукумати номидан мамлакатимизнинг божхона масканларида рентген-сканер ускуналари ўрнатиш учун ажратилган 360 миллон иен миқдоридаги (4 миллион АҚШ доллари атрофида) грант шартномасини япон элчиси Цутому Хираока ҳамда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев имзоладилар. Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, беғараз ёрдам шакилидаги бу грант шартномаси бу йил ҳисобидан айнан божхона соҳасидаги учинчи ёрдамдир. Шу йилнинг мартида японлар Афғонистон ва Тожикистон билан чегара масканларидаги божхона постларини бундай ускуналар билан таъминлаб берган.