16 September 2010
06:47 -
Истанбулда Турк дунёси раҳбарлари тўпланишмоқда
Бугун Истанбулда очиладиган Турк давлатлари раҳбарларининг саммити олдидан кеча бир қатор муҳим учрашувлар бўлди.
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ва Озорбайжон президенти Илҳом Алиев Туркия-Озорбайжон Юксак Даражали Стратегик Ҳамкорлик Кенгаши тузиш ҳақида шартнома имзоладилар. Бундай ҳужжатнинг имзоланиши бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яна бир босқич юқорига кўтарилганининг исботидир.
Озорбайжон президенти Илҳом Алиев Қирғизистоннинг вақтли президенти деб тарифланган, аслида, ноқонуний давлат раҳбари бўлган Роза Отунбоева билан учрашди. Расмий хабарларга кўра, Роза Отунбоева Ҳайдар Алиевни улуғлаш катта эътибор берганидан кўриш мумкинки, бу псевдо-демократнинг Ҳайдар Алиев каби диктаторларга муҳаббати баланд.
Кеча кечқурун Ражаб Эрбўғон саммитга келган Турк дунёси лидерлари учун Босфор кўрфази бўйидаги машҳур Чироғон саройида зиёфат берди. Туркия матбуотидаги хабарлардан кўриш мумкинки, зиёфатда Эрдўғоннинг ўзидан ташқари Қозоғистон, Озорбайжон ва Қирғизистон президентлари Нурсултон Назарбой, Илҳом Алиев ва Роза Отунбоева бўлишган.
Туркманистон диктатори ҳали Истанбулга етиб келмаган бўлса керак. Аммо, тушуниш керакки, Турк дунёсида аҳолисининг сони бўйича иккинчи ўринда турадиган Ўзбекистондек давлатнинг раҳбарисиз ўтказлаётган саммит ва бошқа учрашувлар катта аҳамиятга эга бўлмайди. Демак, Турк дунёсининг келажаги Ўзбекистондаги режимнинг ўзгариши ва ҳозир мухолифатда бўлган миллий-демократик кучларнинг ҳокимиятга келиши билан бошланади.